Финляндия Траст фондига 1 миллион евро ажратди
1721
Финляндия Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама ҳамкорлик Траст фондига янги донор сифатида 1 миллион евро ажратди. Бу ҳақда "Правда Востока" газетасининг 2020 йил 4 июнь кунги 117-сонида хабар берилган.
Хабарда Финляндия ҳукумати ва Нью-Йоркдаги Траст фонди идораси (Траст фондининг маъмури) Финляндия томонининг Траст фондига 1 миллион евро миқдоридаги ҳиссаси тўғрисида намунавий маъмурий битимни имзоладилар, маблағ ажратиш тўғрисидаги қарор 2019 йил ноябрда Брюсселда ўтказилган "Ўзбекистон - Европа Иттифоқи" ҳамкорлик Кенгашининг 15-мажлисида Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто томонидан эълон қилингани айтилган.
Ушбу маблағлар экологик, иқтисодий хавфсизлик, озиқ-овқат хавфсизлиги, аҳоли соғлиғини сақлаш ва ижтимоий ҳимоя, донор ёрдамининг самарасизлигини бартараф этиш йўналишларига сарфланиши ёзилган.
Хабарда БМТ шафелигида Траст фонди 2018 йили тузилгани, Биринчи ташқи донор Норвегия давлати 2019 йили 1,1 миллион доллар ажратгани, 2020 йилнинг март ойида Европа Иттифоқи фонд лойиҳаларини молиялаш учун 5 миллион евро, Ўзбекистон ҳукумати 3,5 миллион доллар ажратгани таъкидланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати