Одил судловни таъминлаш - муҳим вазифамиз
2095
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев шу йилнинг 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида "Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак" дея алоҳида таъкидлаган эди.
Шу боис судлар ва уларнинг фаолиятини оптималлаштириш бўйича топшириқлар берилиб, бундан буён депутат ва сенаторлар ўзлари сайланган ҳудудларда судьялар корпуси, сектор раҳбарлари ва жамоатчиликни жалб қилган ҳолда одил судловга кўмаклашиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича мунтазам равишда мулоқотлар ўтказиб бориши, Олий Мажлисдаги махсус қўмиталар ҳар бир ҳудуднинг одил судлов ва коррупция масалаларига оид рейтинги юритилишига бош-қош бўлиб, ҳар ярим йилда натижалари бўйича парламент эшитувлари ва текширувларини ўтказиб бориши зарурлиги, аҳоли томонидан кўтарилган адолатсизлик ҳолатлари ва муаммолар ҳар чоракда маҳаллий кенгашларда танқидий муҳокама қилиниб, мутасаддилар олдига аниқ саволлар қўйилиши ва масъулиятига баҳо бериб борилиши кераклиги белгиланган эди.
Шу йил 4 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси билан Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманлари халқ депутатлари Кенгашларининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияларининг видеоалоқа орқали қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси З.Реймова олиб борди ва муҳтарам Президентимиз томонидан белгиланган топшириқ ва вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлашда судьяларнинг масъулиятини ва фаоллигини ошириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Шундан сўнг кун тартибидаги масалалар бўйича Беруний тумани жиноят ишлари бўйича судининг раиси З.Якубов, Беруний туманлараро иқтисодий судининг раиси Б.Қитайбеков, Беруний туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг раиси Ж.Кеўнимжаев, Элликқалъа тумани жиноят ишлари бўйича судининг раиси О.Маўленов, Элликқалъа тумани маъмурий судининг раиси Ж.Алланиязов, Тўрткўл тумани маъмурий судининг раиси Б.Досимбетов, Тўрткўл тумани ички ишлари бўлими бошлиғи З.Зайтов ва Тўрткўл тумани адлия бўлимининг бошлиғи Д.Халмуратовларнинг ахборотлари тингланди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари туманлардаги Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияларининг одил судловни амалга ошириш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб бораётган ишлари тўғрисидаги ахборотлари ҳам тингланди.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси раиси Д.Қурбаниязов бугунги кунда суд ва ички ишлар органлари фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ҳолати бўйича қизиқтирган саволларини берди.
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутатлари Х.Ешимбетов ва Н.Матякубова кўрилган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Йиғилиш якунида кўрилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати