Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги сессиясининг очилиши тўғрисида
2802
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги олтинчи сессияси 2020 йил 18 август куни соат 11.00 да Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси биносининг кичик мажлислар залида очилади.
Видеоконференция тарзида ўтказиладиган сессияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси студиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Н.Исмоилов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, шаҳар ва туман ҳокимликлари студиясидан тегишли депутатлар ҳамда маъсул раҳбарлар қатнашиши кутилмоқда.
Сессияда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Карантин талабларининг босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларнинг санитария талабларига қатъий риоя этиши зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва юқори сифатли кўрсатилиши бўйича» халқга мурожаати тўғрисида
- «Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси тўғрисида
- «Қорақалпоғистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида» Коррупцияга қарши курашиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси идоралараро комиссияси раисининг ҳисобати тўғрисида
- «2020 йилнинг I ярмида ҳуқуқуй тарғибот ва маърифат ҳолати ҳақида» Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ахбороти тўғрисида