Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди
3579
Жорий йил 18 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси, шаҳар ва туманлар уланган ҳолда видео-конференция тарзида ўтказилган сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумат аъзолари, сектор раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.
Сессия ишини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов очди ва бошқариб борди.
Таъкидланганидек, дунё халқларини хавотирга солаётган коронавирус пандемияси бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бу эса давлатимиз иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатиши билан бирга, инсонларни ҳаётдан олиб кетиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.
Сессия иштирокчилари таниқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлади.
Барчамизга маълум, Президентимиз раҳбарлигида жорий йилнинг 12 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария хизматлари сифатини тубдан яхшилаш, бу борада олиб борилаётган ишларга маъсулият ва жавобгарлик билан қараш юзасидан соғлиқни сақлаш тизимидаги маъсулларнинг аҳолига мурожаатини йўллаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Сессияда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов коронавирус пандемияси қанчалик мураккаб вазиятни юзага келтирмасин, оқилона йўл тутилганлиги туфайли, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом эттирилганини, барча соҳа ва тармоқ фаолияти карантин талабларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилганини алоҳида таъкидлади ҳамда тавсияларини билдириб ўтди.
Билдирилган тавсияларда аҳолига ўз вақтида ва юқори сифатли бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, жамоат жойларида, одамлар кўп йиғиладиган масканларда, айниқса, оилавий тадбирлар, тўй-маъракалар ўтказишда фуқароларнинг санитария талабларига қатъий риоя этиши устидан жамоатчилик ва депутат назоратини кучайтириш, депутатлар сайловчилар билан доимий равишда учрашувлар ўтказиб, оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилиб, мутасаддиларга кўмаклашиш, шаҳар ва туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбариятининг аҳолига мурожаатини қабул қилиш, пандемия шароитида вазиятнинг ўзгарувчанлигини инобатга олган ҳолда, телетиббиётни ривожлантириш, шу орқали аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш, фуқароларнинг уй шароитида даволаниши бўйича тавсиялар ишлаб чиқиб, тарғиб қилиш сингари бугунги кунда жуда ҳам муҳим саналган масалаларга тўхтаб ўтилди.
Сессия кун тартибига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Қудайбергенов карантин талаблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва юқори сифатли кўрсатилиши юзасидан вазирликнинг аҳолига мурожаатини ўқиб эшиттирди.
Депутатлар томонидан фикр ва таклифларни инобатга олган ҳолда мурожаатни қабул қилиш бўйича қарор қабул қилинди.
Кун тартибидаги «Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси ҳақида Жўқорғи Кенгеснинг Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси З.Реймова баёнот қилди. Бу масала бўйича 48-сонли “Жинишке” сайлов округидан депутат Ш.Отемисов сўзга чиқди ва тегишли қарор қабул қилинди.
Бундан сўнг «Қорақалпоғистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди. Бу борада Коррупцияга қарши курашиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси идоралараро комиссияси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф.Алламбергеновнинг ҳисоботи тингланди ва тегишли қарор қабул қилинди.
Кун тартибидаги 2020 йилнинг биринчи ярмида ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати тўғрисидаги масала бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири С.Мамбеткадировнинг ахбороти тингланди. Депутатлар бу борада тегишли қарор қабул қилди.
Шунингдек, сессияда Жўқорғи Кенгес Президиуми томонидан сессиялар оралиғида қабул қилинган тегишли қарорларни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев иштирок этди.