Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг еттинчи сессиясининг очилиши тўғрисида
1753
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг еттинчи сессияси 2020 йил 22 август куни соат 11.00 да Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси биносининг катта мажлислар залида очилади.
Сессияга Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, ҳукумат аъзолари, шаҳар, туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашиши кутилмоқда.
Сессияда қуйидаги масала кўриб чиқилади
1. Оралбўйи минтақасида экологик барқарорликни сақлаш борасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишлари ҳамда ёшларнинг бандлигини таъминлаш масалалари тўғрисида