Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг еттинчи сессияси тўғрисида ахборот
4897
Жорий йил 22 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияга Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳукумат аъзолари, шаҳар, туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.
Сессия ишини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов очди ва бошқариб борди.
Дастлаб, депутатлар сессиянинг Котибиятини сайлади ва кун тартибини тасдиқлади.
Сессияда “Оралбўйи минтақасида экологик барқарорликни сақлаш борасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишлари ҳамда ёшларнинг бандлигини таъминлаш масалалари тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.
Таъкидлаб ўтилганидек, Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясидаги ўз чиқишида Орол фожеасига бутун дунё кенг жамоатчилиги эътиборини қаратиб, бу масалада кучларни бирлаштириш лозимлигини таъкидлаб ўтган эди. Кўп ўтмай Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фондининг ташкил этилгани ҳамда бир қатор давлатлардан донорлик маблағлар келиб тушгани, буларнинг барчаси Орол муаммосининг чин маънода бутунжаҳон муаммоси сифатида тан олинганлигидан далолат беради.
Орол денгизининг қуриган майдонларида “Яшил қопламалар” барпо этиш мақсадида ўтган давр мобайнида 1 миллион 167 минг гектардан ортиқ майдонга чўлга чидамли ўсимликлар экилди.
Шунинг билан бирга, Муҳтарам Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ҳар бир ташрифи давомида аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш, бандлигини таъминлаш, айниқса, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар ва қулайликлар яратиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифаларга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Бу борада чорвачилик соҳасини ривожлантириш ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “Қорақалпоғистон тажрибаси” яратилиши ҳамда хотин-қизларимиз учун энг чекка туманларда ҳам тикувчилик корхоналарининг ташкил этилиши муҳим аҳамият касб этмоқда.
Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган эзгу ишлар, айниқса, Орол денгизининг қуриган тубига чўлга чидамли ўсимликлар экиш, шунингдек, ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, ёшларимиз учун ажратилган ер майдонларидан натижали фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида айтиб, олдинда турган долзарб вазифаларга тўхтаб ўтди.
Сессияда Орол денгизи тубини “Яшил қоплама”га айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижалар, бу эзгу ишларга ёшларимизнинг қўшаётган ҳиссасини ўзида мужассам этган видеороликлар депутатлар назарига ҳавола этилди.
Кўриб чиқилган масала бўйича депутатлар ҳамда тегишли соҳа раҳбарларининг ахборотлари тингланди ва бу бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
Шунинг билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг еттинчи сессияси ўз ишини якунлади.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Матбуот хизмати