Шарап Уснатдинов вафот этди
1235
Шу йилнинг 9 сентябрь куни барчамиз учун қадрли инсон, намунали устоз, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ ёзувчиси, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Шарап Уснатдинов оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди.