Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди
3518
Шу йилнинг 23 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Республикамизнинг шаҳар ва туманлари билан видеоконференц-алоқа тарзида ўтказилган сессия ишига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Б.Тажиев, Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳукумат аъзолари, сектор раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов очди ва бошқариб борди.
Дастлаб, депутатлар сессия Котибиятини сайлади ва кун тартибини тасдиқлади.
Барчамизга маълум, бугунги кунда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, иқтисодиётнинг барқарорлигини ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифамиздир.
Жорий йилнинг 16 октябрь куни Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, ҳар бир ҳудуд бўйича аҳолининг кейинги йилнинг май ойигача гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, ушбу маҳсулотларни қачон, қаердан олиш бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилиб, бу борада ҳудудларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг маҳаллий Кенгаш сессияларида ахборот бериши ҳамда уларнинг бу жараёнда маъсулият ва жавобгарлигини ошириш лозимлиги қайд этилди. Шунингдек, қисқа фурсатда ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармаларни ташкил этиш вазифаси ҳам топширилган эди.
Ушбу белгиланган вазифалардан келиб чиқиб республикамизда “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш” жамғармаси ташкил этилмоқда. Мазкур жамғарманинг ташкил этилиши аҳолининг кундалик эҳтиёжлари учун талаб қилинадиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашда, бозорларда баҳонинг барқарорлигини сақлашда муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда.
Кун тартибидаги масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Б.Тажиев сўзга чиқиб, Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор мажлисида ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан муҳокама этилган масалаларнинг аҳамиятига, унинг ижросини таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифаларга тўхталиб ўтди.
Бундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг 1-ўринбосари А.Тажетдинов, Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Ф.Алламбергенов, Ички ишлар вазири А.Темирханов, Солиқ бошқармасининг бошлиғи Х.Бекчанов, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқарма бошлиғи М.Юсупов сўзга чиқиб, ўзларига бириктирилган ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди. Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳамда Жўқорғи Кенгес депутатлари томонидан билдирилган фикрлар инобатга олиниб, тегишли қарор қабул қилинди.
Сессияда «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг айрим қўмиталари ва комиссияси таркибига ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди. Депутатлар бу бўйича тегишли қарор қабул қилди.

Кун тартибидаги кейинги масала, «Миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасида Қўңғирот туманида олиб борилаётган ишларнинг бориши юзасидан туман ҳокимининг ахбороти тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди. Бу бўйича Қўнғирот тумани ҳокими Қ.Халмуратовнинг ахбороти тингланди ва тегишли қарор қабул қилинди.
Шунингдек, сессияда Жўқорғи Кенгес Президиуми томонидан сессиялар оралиғида қабул қилинган тегишли қарорларни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шу билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тўққизинчи сессияси ўз ишини якунлади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати
М.Ҳабибуллаев олган суратлар