Жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда одил судловни таъминлашга бағишланди
2136
Барчамизга маълум, бугунги кунда мамлакатимизда одил судловни таъминлаш, жиноятчиликга ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 30 июнь куни Муҳтарам Президентимиз раислигида одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида бу борада амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.
Ушбу йиғилиш баёни топшириқлари асосида Олий Мажлис Сенатида тузилган ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш юзасидан 70 банддан иборат, 13 та йўналиш бўйича “Йўл харита” лойиҳаси ишлаб чиқилган.
12 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида мазкур «Йўл харитаси»нинг муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳнинг йиғилиши ўтказилди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати ва ишчи гуруҳ аъзолари, Жўқорғи Кенгес депутатлари, ҳукумат аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, тегишли вазирлик, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов кириш сўз билан очди.
Сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева сўзга чиқиб, Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш, турмушидан рози қилиш бўйича олиб борилаётган эзгу ишлар ҳақида айтиб, бу борада 2020-2023 йилларда комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилганлигини катта мамнуният билан таъкидлаб ўтди. Шунингдек, мамлакатимизда одил судловни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида айтиб, олда турган вазифаларга тўхталиб ўтди.
Бундан сўнг сўзга чиққан ишчи гуруҳ аъзолари «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар юзасидан атрофлича тушинтириш берди ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати
М.Ҳабибуллаев олган суратлар