Сенат Раиси янги лойиҳалар билан танишди
1170
13-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Шуманай, Хўжайли ва Тахиатош туманларида бўлиб, давлатимиз раҳбарининг Оролбўйига ташрифи давомида берилган топшириклар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Сенат Раиси дастлаб Шуманай туманидаги “SHomanay eco teks” масъулияти чекланган жамиятида бўлди.
Қиймати 21 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу лойиҳа жорий йилнинг март ойида ишга туширилган. Бу ерга Швейцария, Япония, Туркиядан замонавий дастгоҳлар келтирилган. Натижада 480 та янги иш ўрни яратилди. Ҳозиргача 4500 тонна маҳсулот Покистон, Хитой Халқ Республикаси, Туркия давлатларига экспорт қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева ишчи хотин-қизлар билан суҳбатлашди, корхонадаги шароитлар билан танишди.
Шундан сўнг парламент юқори палатаси Раиси тумандаги “RANN-ОМАD” масъулияти чекланган жамиятида бўлди. Таъкидлаш жоизки, мазкур корхонага 1 гектар майдонда замонавий иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси учун 4,3 миллиард сўмлик кредит ажратилган. Жанубий Кореянинг “Myung Sung Placon” LTD фирмасидан шартнома асосида 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағи эвазига замонавий ускуналар олиб келинди.
Ушбу лойиҳа 2019 йил январда тўлиқ фойдаланишга топширилди ва 30 та янги иш ўрни яратилди. Иссиқхонада йилига 120 тонна бодринг маҳсулотлари етиштирилиб, ички бозорни таъминламоқда. Келгусида лойиҳа янада кенгайтирилиб, жами 5 гектарга етказиш режалаштирилган. Сенат Раиси шу ернинг ўзида хотин-қизлар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари билан қизиқди.
Қолаверса, ёш тадбиркор Шаҳрибону Юсупбоева 2019 йили 25 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, миллий ва замонавий либослар цехини ташкил этди. Фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида жорий йилда 200 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, “Шуманай-Шаменай” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этди. Тикувчилик ва гўзаллик салонига ихтисослашган корхонада бугунги кунда 13 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган.
Карантин даврида ҳам иш тўхтагани йўқ, қоидаларга амал қилган ҳолда фаолият олиб борилди. Бундан ташқари, жорий йилнинг якунига қадар яна 13 нафар маҳаллий аҳолини доимий иш билан таъминлашни, шу билан бирга, “Темир дафтар”га киритилган ва уйда ишсиз ўтирган 65 нафар хотин-қизни қайта касбга ўқитишни режа қилган.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева туман секторлар раҳбарлари ва фаоллари билан учрашди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 ноябрь куни бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ҳар бир шаҳар ва туманни, шу жумладан, Шуманай туманини ривожлантириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича белгилаб берган вазифалар ижроси юзасидан сўз юритилди.
Ушбу ишларни ташкил этиш ва назорат қилиш учун Олий Мажлис Сенатида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш ва даромадларини ошириш бўйича янги қўмита ташкил этилгани қайд этилди.
Тадбир иштирокчилари ва депутатлар бу борада ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.