Сенат Раиси Т.Нарбаева бир қатор истиқболли лойиҳалар билан танишди
1011
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева республикамизда бўлиб турибди. Ташриф давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган бир қатор истиқболли лойиҳалар билан танишилиб, аҳоли билан бевосита мулоқот қилинмоқда.
Жумладан, Сенат Раиси Т.Нарбаева Хўжайли туманидаги 1-сонли республика “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари билан учрашди. Ушбу муассасада яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
Шу ернинг ўзида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш буйича лойиҳалар тақдимоти билан танишилди ва туман депутатлари билан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Навбатдаги манзил – Тахиатош тумани. Сенат Раиси ушбу тумандаги “Nayman agro teplica” МЧЖ томонидан етиштирилаётган сабзавот маҳсулотлари ҳамда меҳнат қилаётган хотин-қизлар фаолияти билан танишди.
Шунингдек, ҳудуддаги “Atiyag gulzar” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган ва экспорт қилинаётган ун маҳсулотлари кўздан кечирилди.
Қолаверса, парламент юқори палатаси Раиси туман депутатлари билан учрашди. “Саховат ва кўмак” дастури доирасида “Темир дафтар”даги ҳар бир оилани иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаеванинг республикамизга ташрифи давом этмоқда.