Сенат Раиси Нукус туманига ташриф буюрди
1498
14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева Нукус туманига ташриф буюриб, “Саманбой” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Progress of children” мактабгача таълим муассасасида бўлди ҳамда тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Мазкур мактабгача таълим ташкилоти 2019 йилнинг июнь ойида фойдаланишга топширилган. Жами 150 ўринга мўлжалланган ташкилотда 21 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган. Болаларнинг ҳар томонлама таълим-тарбия олишлари учун бу ерда барча шарт-шароитлар мавжуд. Сенат Раиси ташриф давомида болажонларга совғалар топширди.
Шу куни туман Кенгаши депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева давлатимиз раҳбари томонидан 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида белгилаб берилган топшириқлардан келиб чиқадиган вазифалар, уларнинг ижросини таъминлашда депутатларнинг фаоллигини ошириш масаласига тўхталди.
Таъкидланганидек, 2020-2022 йилларда Нукус тумани саноатини ривожлантириш дастури доирасида 399 миллиард 234 миллион сўмлик 84 та лойиҳани рўёбга чиқариш режалаштирилган. Шундан саноат соҳасида 18 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 44 та, хизмат кўрсатиш соҳасида эса 22 та лойиҳа амалга оширилади.
Туманда асосан мева-сабзавотчилик ва балиқчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу жумладан, мева-сабзавотчилик бўйича иккита кластер фаолияти йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, икки йил мобайнида гидропоника усулида 4 та, замонавий усулда 8 та, жами 12 та иссиқхона ташкил этилади. Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан 345 та янги иш ўрни яратилади.
Тадбирда туман ҳудудида лойиҳаларнинг олиб борилишида депутатларнинг фаоллигига урғу берилди. Шунингдек, тиббиёт, таълим, мактабгача таълим соҳаларини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, аёллар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.