Биз – депутатлар Президентимизга қўл-қанот бўлишимиз керак!
1113
Куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишлаб видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантириш бўйича уч йиллик дастурда белгилаб берилган чора-тадбирларнинг ижросини тизимли ташкил этиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Юртбошимизнинг қорақалпоқ халқига бўлган меҳри эътибори оталарча ғамхўрлигини алоҳида эътироф этсак арзийди. Чунки давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ҳам ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш борасида зарур кўрсатма ва вазифаларни белгилаб берган эди.
Яъни дастурга мувофиқ, ривожланишдан ортда қолаётган Тахтакўпир, Бўзатов ва Шўманой туманлари ҳамда 45 та шароити оғир маҳалла ва овулларда саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишида янги ташкил этилган корхоналар ҳам имтиёзларга эга бўлмоқда.
Шунингдек, 17 та туман ва шаҳарнинг ўзига хос “ўсиш нўқта”ларидан келиб чиқиб, 2020-2022 йилларда умумий қиймати 12 триллион 300 миллиард сўм бўлган 1 минг 359 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган.
523 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, қарийб 20 мингта янги иш ўринлари яратиш мўлжалланган.
Бундан ташқари дастурга кўра пахта етиштириш бекор қилинаётган 12 минг гектар майдонда экспортбоп сабзавот экинлари жойлаштирилиши, фойдаланишдан чиққан 36 минг гектар ер қайта ўзлаштирилиши, “Қорақалпоқ - агро” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилиши, кунжут етиштирилиши, наслли қора моллар сони кўпайтирилиши, Хўжайли тумани чорвачилик ва мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилиши белгилаб берилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига “хомашёдан тайёр маҳсулотгача” тизимида ишловчи 27 та саноат кластерини ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари йиғилишда барча соҳалар каби йўллар, уй-жойлар қуриш масаласи, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича кўрсатмалар берди.
Бу эса ўз навбатида давлатимиз раҳбарининг қорақалпоқ юртига бўлган яна бир меҳр эътибори деб биламиз.
Уни юракдан чин ҳис қилган ҳар бир қорақалпоғистонлик юртдоршларимиз Президентимизга бўлган ишончни янада мустаҳкамлайди. Биз депутатлар эса ушбу ишларни амалга оширишда Президентимизга қўл- қанот бўлишимиз керак.
Шарапат Отемисов,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати