Сенатор ва Жўқорғи Кенгес депутати Амударё туманида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишди
1157
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2020 йил 11 ноябрдаги “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган топшириқлар ижросини назорат қилиш ва бу борада амалий кўмак кўрсатиш мақсадида Амударё туманига бириктирилган масъуллар – Олий Мажлис Сенати аъзоси Баҳодир Тажиев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси Зуҳра Реимова туманда бўлиб, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан яқиндан танишиб, уйма уй юриш орқали аҳоли муаммоларини ўрганмоқдалар.
Маълумки, Сенат Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ ҳудудларга бириктирилган сенаторларга 2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш, қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган тадбирларни ўтказиш, ҳал этилмаган долзарб муаммолар рўйхатини шакллантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар билан тизимли ишлаш механизмига алоҳида эътибор қаратиш, мавжуд муаммоларни мунтазам таҳлил қилиб бориш вазифалари топширилган.
23 ноябрь куни сенатор Б.Тажиев ва Жўқорғи Кенгес қўмита раиси З. Реимовалар туман ҳокими С.Йўлдашев ҳамроҳлигида Оқ олтин овулидаги фуқаро Ўринбой Шомуратовнинг хонадонида бўлиб, оилавий аҳволи билан танишди. Фуқаро Ўринбой Шомуратов оиласидаги моддий етишмовчилилар сабабли уйини таъмирлатишда амалий ёрдам сўраб туман ҳокимлигига мурожаат қилган эди. Сенатнинг қўмита раиси раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ оиланинг аҳволи билан танишиб, ҳомийларни жалб қилган ҳолда фуқаронинг уйини таъмирлатишда амалий ёрдам беришини маълум қилди.
“2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан 2020-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланган эди. Ишчи гуруҳ мазкур манзилли рўйҳатга “Амударё соҳили” фермер хўжалигида чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаси билан танишди.
Тўлқин овулида фаолият юритаётган “Амударё соҳили” фермер хўжалиги томонидан чорвочиликни ривожлантириш лойиҳаси доирасида Нидерландиядан 95 бош зотдор чорва моллари олиб келинган. Йил якунига қадар яна 251 бош молллар олиб келиниши режалаштирилган. Қиймати 9 млрд. сўмни ташкил этадиган мазкур лойиҳа тадбиркорнинг 1млрд сўмлик ўз маблағи ва банкнинг 8 млрд. сўмлик кредити ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳа ишга тушиши натижасида яна 10 та янги иш ўринлари яратилади. Фермер чорвачилик соҳасида ката тажрибага эга. Биргина 2020 йилда чорва моллари наслдорлигини яхшилаш, четдан келтирилган наслдор молларни туманимиз иқлим шароитига мослаштириш мақсадида мазкур фермер хўжалигида Қозоғистондан 40 бош зотли қорамоллар келтирилди. Масъуллар комплексда чорва қишловини беталофат ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишдилар.
Шунингдек, сенатор ва депутатлар инвестиция лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига киритилган “Эркин Расулов асалчи” фермер хўжалиги томонидан амалга оширилаётган паррандачиликни ривожлантириш ҳамда совутгичли сиғим ташкил этиш лойиҳаси билан ҳам танишдилар. Қиймати 500 млн сўм бўлган мазкур лойиҳа тадбиркорнинг 280 млн. сўм маблағи ҳамда 220 млн. сўм банк кредити ҳисобига амалга оширилмоқда. Совитгичли сиғим 2020 йил декабрь ойи якунига қадар ишга туширилади. Лойиҳа ишга тушиши натижасида 10 та янги иш ўринлари яратилиб, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларининг нархи қиш фаслида ҳам барқарор бўлишига замин яратилади.
Фермер Эркин Расулов паррандачилик соҳаси билан бир неча йиллардан бери шуғулланиб келади. Меҳмонларга мазкур фермер хўжалиги мисолида Амударё туманида паррандачиликни ривожлантириш, бозорларимизни тухум ва товуқ гўшти билан узлуксиз таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Айтиш керакки, Президент қарори билан тасдиқланган 2020-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатига Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 1 359 та, Амударё тумани бўйича 77 та лойиҳалар киритилган бўлиб, уларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари, лойиҳаларни молиялаштириш манбалари белгилаб қўйилган. Сенатор Б.Тажиев мазкур лойиҳаларни белгиланган муддатларда тўлиқ амалга ошириш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил қилиш ва аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга замин яратишни таъкидлаб, бу борадаги ишлар махсус штаб томонидан мувофиқлаштирилиб, юзага келган муаммолар ўз вақтида ҳал қилиб борилишини қайд этиб ўтди.

Амударё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати