Олий Мажлис сенатори Берунийда
1017
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрь кунги “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ҳудудда муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш, шу асосида аҳолининг бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш бўйича устувор йўналишлари ўз вақтида самарали ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Беруний туманига Олий Мажлис Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор М.Кадирханова, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Х.Ешимбетов ташриф буюрди.
Давлат божхона қўмитаси раиси вакили, Қишлоққурилишбанк ходимлари, ҳоким ўринбосарлари билан биргаликда ўтказилган йиғилишни Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев очиб берди. Қарор ижроси бўйича амалга оширилиши белгиланган ишлар бўйича маълумот бериб ўтди.
М.Кадирханова мазкур масалалар бўйича ўрганиш ишларини олиб бориш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари билан танишиб чиқди ва вазифаларни белгилаб берди. Сенатор йўналишлар бўйича Беруний тумани бўйлаб ҳудудларда ўрганиш ишларини олиб боради.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати