Сенатор маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашди
948
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4889-сонли қарори ижросини таъминлаш, ҳудуддаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш инвестиция жозибадорлигини ошириш, ҳудудда муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш, шу асосида аҳолининг бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш бўйича устувор йўналишлари ўз вақтида самарали ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор М.Кадирханова Беруний туманида бўлиб, маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари раислари, депутатлар билан учрашди.
Учрашув давомида М. Кадирханова маҳаллий кенгаш депутатлари билан сухбатлашиб, депутатлик мақомини ошириш юзасидан қонунчиликдаги ислоҳотлар, бугунги кундаги халқ вакилининг олдидаги вазифаларга тўхталди.
Сенатор ушбу ҳафта давомида Беруний туманида бўлиб, ҳудудларда ўрганиш ишларини олиб боради.
Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати