Мурожаат жойида ўрганилса ва ҳал этилса...
1090
Беруний тумани ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор штабида, Олий Мажлис сенатори М.Кадирханова ва Давлат божхона қўмитаси ҳамда "Қишлоққурилишбанк" вакиллари, сектор штаби раҳбари А.Сапарбаев бошчилигида темир дафтарда рўйхатда турган Бийбозор ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи оила вакили Л.Давимова энг сўнги русумдаги автоматик тикув машинасини топширди.
Л.Давимованинг оиласида 3 нафар фарзанди бўлиб, шулардан бир нафар фарзанди ногирон. Опа билан суҳбатимиз давомида туман ҳокимига тикув машинасига эҳтиёжи борлигини айтиб, мурожаат қилганлиги, мурожаат эса вақтида ҳал қилиниб, бугун тикув машинаси эгаси бўлганлигини билдирди.
– Ҳунарли хор бўлмас деганларидек, менинг ҳам мақсадим темир дафтардан чиқиш, тикувчилик ҳунари ортидан ўз-ўзимни банд қилиш орқали оилавий даромадимни ошириш, – деди Л.Давимова. – Оиламизни оғир кунларида ас қотадиган замонавий тикув машинаси билан таъминлагани учун сектор раҳбаридан ва сенатордан жудаям миннатдорман. Пандемия даврида озиқ-овқат ва моддий ёрдам берилди. Бу билан инсонлар боқиманда бўлиб қолмаслиги керак. Турмуш шароитини яхшилашга ҳаракат қилиб, ҳалол мехнат орқали эришса хаётимиз гўзал бўлади.
Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати