Қарор ижроси парламент ва депутатлик назоратида
927
«2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорининг Тахиатош туманидаги ижроси юзасидан парламент ва депутатлик назорати ўрнатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси, сенатор Феруза Эшматова ва ушбу қўмита аъзоси сенатор Улуғбек Жалменов 23-ноябрь куни туманга ташриф буюриб, қарор бўйича ишланиши лозим бўлган ишлар ҳақида ва амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақида туман ҳокимлигида мутасаддилар билан учрашув ўтказди.
Мазкур учрашувда «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорининг Тахиатош туманидаги ижроси юзасидан парламент ва депутатлик назорати ўрнатишнинг ташкилий масалалари муҳокамаси бўлиб ӯтди.
24-ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Хотин – қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси, сенатор Феруза Эшматова ва сенатор Улуғбек Жалменов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Фахриддин Халилаев иштирокида Халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгаши депутатлари билан мажлис ўтказилди. Мажлисда Президент қарори ижроси ва бу бўйича туманда олиб бориладиган ишлар ҳақида гапириб ўтилди. Мажлис давомида туман Кенгаши депутатлари ўзларининг фикр ва мулоҳазалари билан бўлишиб, таклифлар билдирилди.
Шу куни сенаторлар Тахиатош туманидаги «Текстиль Дилором» МЧЖ раҳбари Дилором Сабирова билан учрашиб, ушбу корхонада «хотин- қизлар» темир дафтаридаги 50 нафар ишсиз хотин-қизларни шу корхонада иш билан таъминлаш бўйича суҳбат олиб борди.
Шунингдек, сенаторлар туманни ўрганиш давомида қарор ижроси доирасида амалга оширилиши назарда тутилган «Найман Агро теплица», «Атияж Гулзар» ун заводи ҳамда янгидан қурилаётган ёғ-мой заводидаги иш жараёнлари билан танишди.
Тахиатош тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати