Мақсад – ҳар битта лойиҳани охирги натижаси билан кўриш
1100
Тўрткўл туманига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Умаров, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Ш.Атаниязов тумандаги депутатлар, секторлар раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари билан учрашди.
Учрашувни туман ҳокими Р.Шамуратов олиб борди. Унда Президентимизнинг шу йил 11 ноябрдаги "2020 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Н.Умаров Президент қарори ижроси юзасидан парламент назоратини амалга ошириш, қарорнинг мазмун-моҳиятини фуқароларга етказиб бериш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш тизими, уларни иш билан таъминлаш борасида юклатилган вазифалар ҳақида гапирди.
Шу билан биргаликда туманнинг драйвер соҳалари ҳисобланган иссиқхона хўжалиги ва ойна ишлаб чиқариш бўйича ҳам мулоҳазалар билдирилди.
Куннинг иккинчи ярмида эса вакиллар тумандаги «Тўрткўл кунжути» масъулияти чекланган жамиятининг кунжутни қайта ишлаш цехи ҳамда ушбу жамиятга тегишли иссиқхонада ҳам бўлди. Корхона томонидан қайта ишлаб чиқарилган ҳамда Россия, Туркия, Ироқ, Эрон давлатларига экспорт қилинаётган маҳсулотнинг тайёрланиш жараёни билан танишди. Шунингдек, гидропоника усулидаги иссиқхона фаолияти ва бугунги кунда овул фуқаролари учун яратилган иш ўринлари, шароитларини кўздан кечирди.
Шундан сўнг турли хилдаги шиша идишларини ишлаб чиқарувчи «Тўрткўл шиша идишлари» МЧЖда бўлдилар. Бу ерда ташкил қилинган самарали ишлар ҳамда янги лойиҳалар ҳақида суҳбатлашди.
Шунингдек, сенатор Тўрткўл туман марказидан анча олисдаги "Қумбосган" овул фуқаролар йиғини «Наврўз» аҳоли пунктидаги 50-сонли мактабда овул фуқаролари билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4889-сонли қарори ижроси юзасидан фуқароларга тушунтиришлар берилди.
Шундан кейин фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари бўйича мурожаатларини билдирди. Мурожаатлар қабул қилиниб, аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Тегишли ташкилот вакилларига мурожаатлар бўйича ўрганиш ишларини олиб бориш, таклифлар бериш ва фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.