Лойиҳалар сенатор ва депутат назоратида
1059
2020 йил 25-26 ноябрь кунлари Кегейли туманига бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Маҳмуд Парпиев ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси, депутат Даўитбай Қурбаниязов туман ҳокими 2020-2022 йилларда туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чоралари ва амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди.
Муҳтарам Президентимиз Шакват Мирзиёев томонидан шу йилнинг 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида республикамизнинг ҳар бир шаҳар ва туманини ривожлантиришга, аҳоли турмушини яхшилашга қаратилган устувор вазифаларни белгилаб берган эди.
Мазкур вазифалардан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистонда барча соҳаларни жадал ривожлантириш бўйича келгуси 3 йилга мўлжалланган чоралар ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 11 ноябрда «2020–2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, республикамизни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 10 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Қорақалпоғистонда ишларни янги шаклда ташкил этиш ва назорат қилиш тизими ўрнатилишини алоҳида таъкидлади. Белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида, сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳар бир шаҳар, туманга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари бириктирилиб, улар туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.
Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастурда ҳар бир туманда 2 хизмат тури ўзига хос “ўсиш нуқтаси” этиб белгиланган бўлиб, Кегейли туманида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қоғоз ишлаб чиқариш “драйвер” соҳа этиб олинган эди.
Кегейли туманига бириктирилган сенатор Маҳмуд Парпиев ва депутат Даўитбай Қурбаниязов “Kegeyli qog`oz” корхонаси фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди. Шундан сўнг тумандаги лойиҳа қиймати 6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган қизилмия илдизини қайта ишлаб чиқаришни йўлга қўйган “LANKO MIYA” қўшма корхонасида бўлиб, у ердаги ишчиларнинг иш ҳақини кўтариш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, ўрганиш давомида тадбиркорларга кредит ажратиш, лойиҳаларни пухта ҳужжатлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.
26 ноябрь куни Кегейли тумани ҳокимлигининг мажлислар залида сенатор ва депутат туман ҳокими ва туман Кенгаши депутатлари билан биргаликда тадбиркорлар билан учрашди.
Мазкур учрашувда Президентимизнинг қарори бўйича туманда амалга ошириладиган 89 лойиҳанинг бажарилишида депутатларнинг фаоллигини ошириш, тадбиркорларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топиш масалалари муҳокама қилинди.
Шу куни сенатор ва депутат туманда ижтимоий соҳа бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Жумладан, Кегейли туманидаги бир қатор умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида бўлиб, у ердаги таълим тизими, таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёрлигини кўздан кечирди, мактабларнинг кутубхона фондини янада кенгайтириш, фан тўгараклари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар билдирилди.

Кегейли тумани ҳокимлиги ахборот хизмати