Ижтимоий соҳадаги ютуқ ва муаммолар муҳокама қилинди
1295
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари иштирокида республикамизда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмиталари вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Мактабгача таълим, Халқ таълими вазирликлари ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Учрашувни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ижтимоий-маданий ривожланиш ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси раиси Д.Қурбаниязов очди ва бошқариб борди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов, қўмита раисининг ўринбосари М.Парпиев, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Б.Матмуратов шу йилнинг 2 октябрь куни Муҳтарам Президентимиз Қорақалпоғистонга ташрифи давомида республикамизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, келаси уч йилга мўлжалланган 10 устувор йўналишни белгилаб бергани, мазкур йўналишлар асосида Президентимизнинг махсус қарори қабул қилиниб, уч йиллик ривожланиш дастури ишлаб чиқилгани, шунинг ичида ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.
Республикамизда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 21 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 400 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти биноларини қуриш, 55 тасини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, 20 та мактабгача таълим ташкилотини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш, 7 та умумий ўрта таълим мактабини қуриш, 101 та мактабни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу асосда умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчи ўрни коэффициенти 1,1 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш, 32 та тиббиёт муассасасини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш, шу асосда тиббиёт муассасаларининг қабул қилиш қувватини 20,4 мингга, ўринлар сонини 7,1 мингга етказиш, 21 та маданият объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, шу асосда аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, уларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш ва бўш вақтининг мазмунли ўтишини таъминлаш белгиланган.
Шунингдек, 181 та мактабни «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига киритиш ва 3 мингдан ортиқ ёшларни компьютер дастурлаш асосларига ўргатиш орқали рақамли технологиялар йўналишида етук мутахассисларни тайёрлаш, уларга керакли билим ва кўникмаларни бериш, 39 та спорт объектини қуриш, реконструкция қилиш, қўшимча 83 минг нафар аҳоли ва ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шу асосда ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш назарда тутилган.
Бу эзгу сайъ-ҳаракатлар барча соҳалар қатори республикамизда ижтимоий соҳаларни ривожлантиришда янги даврни бошлаб беради.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 10 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор мажлисида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда лойиҳаларнинг ўз муддатида, сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳар бир шаҳар ва туманга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари бириктирилиб, улар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.
Учрашувда сенаторлар ўрганишлар натижасида ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар, ютуқлар билан бирга юзага келган муаммолар, истиқболдаги лойиҳаларга тўхталиб, бу бўйича аниқланган хато-камчиликларни танқид қилди, уларни бартараф этиш бўйича таклифларини билдириб, вазирлик ва олий таълим муассасалари раҳбарлари билан ўзаро фикр алмашди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати