Қоракўлчиликка кенг йўл
2262
Қоракўлчилик - чорвачилик соҳасининг асосий тармоқларидан биридир. Президентимиз томонидан соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан қоракўлчиликда наслчилик ишларини илмий асосда йўлга қўйиш ва жаҳон бозор талабларига жавоб берадиган сифатли қоракўл териларини етиштириш, экспорт ҳажмини ошириш ва яйловлардан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистоннинг қоракўл қўйларини етиштиришга қулай туманларида Қоракўлчилик илмий наслчилик тажриба станцияларини ташкил этиш вазифаси белгиланди. Ана шундай тажриба станцияси Тахтакўпир туманининг Мулк овулида қад ростлаган эди. Бугун янги иморатнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди ва йиғилганларни табриклаб, қоракўлчиликни етиштириш ишларига муваффақиятлар тилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 3 август кунги Тахтакўпир туманида "Қоракўлчилик илмий наслчилик тажриба станциясини ташкил этиш тўғрисида"ги 298-сон қарори қабул қилиниб, қарорга мувофиқ наслчилик тажриба станциясини ташкил этиш учун талаб қилинган 5 миллиард сўм маблағдан бугунги кунда 4,2 миллиард сўм маблағ ажратилди ва 1056 бош сур қўйлари олиб келинди. Туман ҳокимининг ўтган йил 15 ноябрь кунги 2064-сон қарори билан 111,4 гектар (шундан 100,9 гектари экин майдонлари) ер майдони ажратиб берилди.
Қоракўлчилик илмий наслчилик тажриба станциясининг асосий мақсади 2025 йилгача чорва моллари сонини 10 мингга етказиш ва ундан маҳсулот олиб, сур қўйларининг сонини кўпайтиришдан иборат. Сур териларни экспорт қилиш орқали қорақалпоқ брендини яратишдан иборат. Қоракўлчилик тармоғини ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, фермер ва тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар чорвачиликда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Тахтакўпир тумани ҳокимлиги ахборот хизмати