Жўқорғи Кенгес Раиси Чимбой туманида бир қатор йирик лойиҳалар билан танишди
2399
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов Чимбой туманида амалга оширилаётган бир қатор йирик лойиҳалар билан танишди.
Республикамизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ҳамда уни комплекс модернизация қилиш, соҳага инновацион технологиялар, замонавий илм-фан ютуқлари, кластер тизимини кенг жорий қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштириб, эл-юрт фаровонлигини ошириш, дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз томонидан сўнгги йилларда бу борада бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилингани соҳадаги ислоҳотларни янада янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Чимбой туманида қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириш, туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Тумандаги «Тазғара» овул фуқаролар йиғини ҳудудида 2021 йил август ойида ишга туширилиши кутилаётган йирик «Агросанаат» комлекси қурилишининг бошлангани бу борадиги яна бир муҳим қадамлардан бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов «Агросанаат» комлекси лойиҳаси, ушбу комплексда келгусида амалга ошириладиган ишлар билан танишди.
Корея технологияси асосида агрокомплексда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари гидропоника усулида етиштирилади. Ҳар бири тўрт гектардан иборат иссиқхоналарда аҳолининг кундалик ҳаётда истеъмол қиладиган мева ва полиз маҳсулотлари етиштирилади. Маҳсулотни етиштиришдан тортиб, уни қадоқлаш ва сақлаш шу ернинг ўзида амалга оширилади.
Республикамиз раҳбари лойиҳа билан танишар экан, унинг амалга оширилиши туман иқтисодиётини кўтариш ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Комплекс қурилишини бошлаш учун тадбиркорларга сертификатлар топширилди. Яхши ниятлар билан дастлабки тамал тоши қаланди.
Тумандаги яна бир йирик лойиҳалардан бири - "Чорвачилик комплекси"ни қуриш бўлиб, бу лойиҳа чорвачилик соҳасини ривожлантириш ва чорва маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Умумий майдони 30 гектардан ортиқ чорва комплексида қорамолчиликни саноат усулида етиштириш, қўйчилик хўжалигини ташкил этиш, чорва моллари учун омухта ем ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Сут маҳсулотлари шу ернинг ўзида қайта ишланади.
Республикамиз раҳбари чорвачилик комплексида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар билан танишди. Чорвачилик комплексида ўз фаолиятини бошлашни ният қилган тадбиркорлар билан учрашиб, уларга сертификатлар топширди.

Чимбой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати