Жўқорғи Кенгесдаги қабул
2900
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Мурат Камалов 9 декабрь куни Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси муваққат ишончли вакили Брис Рокфейни қабул қилди.
Учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси М.Камалов меҳмонни республикамизга ташрнфи билан табриклаб, Президентимиз раҳбарлигида ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништирди ҳамда Ўзбекистон ва Франция давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ўзининг ижобий натижаларини бераётганини таъкидлади.
Ўз навбатида Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси муваққат ишончли вакили Брис Рокфей самимий қабул учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раисига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Қорақалпоғистонда сўнгги йилларда ижтимоий-иқтисодий соҳаларни янада ривожлантириш, Оролбўйидаги экологик муаммоларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.
Учрашувда истиқболдаги режалар, ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Маълумот учун, Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси муваққат ишончли вакили Брис Рокфей Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти минтақавий ваколатхонасининг халқаро экспертлар делегациясига ҳамроҳлик қилмоқда. Ташриф давомида Брис Рокфей Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Нукус шаҳар ҳокимлигида учрашувлар щтказиши ва И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи билан танишиши белгиланган. Халқаро экспертлар делегацияси 8-19 декабрь кунлари Ўзбекистонда аёллар ва болалар саратони касаллиги бўйича скрининг дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тиббиёт муассасалари, скрининг лабораториялар ва шифохоналар билан танишиши режалаштирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати
М.Ҳабибуллаев олган сурат