Инсон қадри ҳамма нарсадан устун
1281
Куни кеча Давлатимиз раҳбарининг бевосита назорати остида амалга ошириб келинаётган “Меҳр” операциясининг навбатдаги босқичи доирасида Сурия мамлакатининг жанговар ҳаракатлар давом этаёган қисмидан жами 98 нафар юртдошимиз Ватанимзга қайтарилди.
Уларнинг 25 нафари аёл киши бўлса, 73 нафари бола ва 14 нафари чин етим болалар эди. Ҳақиқатдан ҳам инсон учун ўзи тўғилиб ўсган она юрти Ватанидан азиз неъмат бўлмаса керек.
Чунки бу инсонлар узоқ юртларда кўз-кўриб қулоқ эшитмаган не-не қийинчилик ва машақатларни бошидан кечиргани фақат ўзларига аён. Уларнинг кўзларига қараб шу нарсани англаш қийин эмас.
Президентимизнинг ташаббуси билан сўнгги тўрт йилда инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил сиёсат натийжасида фақат юртимиз аҳолиси эмас, балки ўзга юртларда қийин аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқаросига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг қадр-қиммати, шаъни ҳимояланиб келмоқда.
Маълумотларга суянсак, ўтган йили Президентимиз топшириғига кўра, “Меҳр” инсонпарварлик операцияси доирасида Сурия ва Ироқ давлатларидан жами 220 нафар ватандошимиз аёллар ва болалар олиб келинган эди.
Ўтган йиллар давомида ватанимизга қайтарилган аёллар ва болалар ҳам давлатимиз томонидан жамиятда ўз ўрнини топаётгани қувонорли.
Эътиборли тарафи “Меҳр” операциясининг Бош қомусимиз қабул қилинган сана 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма саккиз йиллиги байрами арафасида Ватанимизга қайтарилиши инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун эканлигининг яна бир исботидир.
Таъкидлаш жоизки, 98 нафар ватандошимиз ҳозирги кунига қадар фақат бугуни билан яшаб, ҳар тонг отганга ишониб ишонмаслигини ҳам билмай қурқув билан яшаган эди.
Энди эса уларнинг эртанги кунга бўлган ишончи, янги ҳаёт кечиришга бўлган умид тўйғуси уйғонди.
Буларнинг барчаси Президентимизнинг ташаббуси, масъул вазирлик ва идораларнинг саъй-ҳаракати билан амалга оширилди.
Энг муҳими мамлакатимизда инсон қадри ва унинг манфаати ҳамма нарсадан устун тамойили бугун мамлакатнинг ҳар бир фуқароси давлат ҳимоясида эканлиги, нотинч давлатлардан қайтарилган юртдошларимиз эса энди тинч осуда эмин эркин ҳаёт кечиради.
Ш.Отемисов
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари