Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн биринчи сессияси тўғрисида ахборот
4330
19 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А.Ходжаев, Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳукумат аъзолари, соҳа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, шаҳар, туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов кириш сўз билан очди ва бошқариб борди.
Дастлаб, депутатлар сессиянинг Котибиятини сайлади ва кун тартибини тасдиқлади.
Таъкидланганидек, Хурматли Президентимизнинг шу йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида респубилкамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, халқимизнинг бахтли ва фаровон ҳаёти билан боғлиқ устувор вазифаларни белгилаб берган эди.
Мазкур вазифалар асосида Президентимизнинг шу йил 11 ноябрь куни « 2020 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, уч йиллик ривожланиш дастури ишлаб чиқилди.
Қарор асосида Қорақалпоғистон Республикасида 2020-2023 йиллар давомида 2 минг 788 лойиҳа ва объектларда 21 триллион 209 миллиард сўмлик кенг кўламли ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Жумладан, республика шаҳар ва туманларининг ўзига хос “ўсиш нуқта”ларидан (драйвер) келиб чиққан ҳолда умумий қиймати 12 триллион 300 миллиард сўм бўлган 1 минг 359 инвестиция лойиҳаси шакллантирилган.
Сессияда таъкидланганидек, шу йилнинг 11-19 декабрь кунлари шаҳар ва туманлар Кенгашларининг сессиялари ташкил этилиб, ҳокимларнинг 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2021 йилга белгиланган режалар бўйича аҳолига мурожаатлари тингланди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия кун тартибидаги дастлабки масала, яъни, Қорақалпоғистон Республикасини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва келгуси йилга белгиланган режалар тўғрисида Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариевнинг мурожаати тингланди.
Бу масала бўйича депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, тегишли қарор қабул қилинди.
Сессия кун тартибига мувофиқ ташкилий масала, яъни Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси раисини сайлаш тўғрисида масаласи кўриб чиқилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан бу лавозимга Парахат Айтниязовнинг номзоди тавсия этилди ва унинг таржимаи ҳоли билан таништирилди.
Бу масала бўйича депутатлар тегишли қарор қабул қилди.
“Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига мувофиқ Конституциявий назорат қўмитаси раиси қасамёд қилди.
Шунингдек, сессия кун тартибида «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг (янги таҳрирда) лойиҳаси тўғрисида, «Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳақида, Фуқароларнинг ҳуқуқлари билан эркинликларини, шунингдек, корхона, муассаса ҳамда ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда, қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга боғлиқ ишлари ҳақида судлар раислари ахборотлари тўғрисида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг айрим қўмиталари ва комиссияси таркибига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг тегишли қарорларни тасдиқлаш тўғрисидаги масалалари кўриб чиқилиб, бу бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шу билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн биринчи сессияси ўз ишини якунлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати,
М.Ҳабибуллаев олган суратлари