Давлат мукофотлари топширилди
2743
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллик байрами арафасида юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга ва уни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, жамоат ишларида фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир қатор меҳнат илғорлари фахрий унвонлар билан мукофотланган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 26 декабрь куни ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов йиғилганларни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгга йилларда Президентимизнинг республикамизга бўлган алоҳида эътибор ва ғамхўрлиги натижасида барча шаҳар ва туманларимизда, ҳатто, энг чекка овулларимизда катта янгиланиш ва ўзгаришлар рўй бермоқда, кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Айниқса, Президентимизнинг шу йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республиккасига ташрифи давомида республикамизни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини таъминлаш борасида бир қатор вазифалалрни белгилаб бергани, бу бўйича Президентимизнинг шу йил 11 ноябрда махсус қарори қабул қилиниб, уч йиллик дастур ишлаб чиқилгани халқимизга чексиз қувонч бағишлади.
Тадбирда давлат мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Мукофотланганлар номидан II даражали “Саломатлик” ордени соҳибаси, Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вирусология лабораторияси мудири О.Миронец, «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланганлар – Шуманай тумани ҳокими Б.Янгибаев, Кегейли тумани ички ишлар бўлими катта тезкор вакили Г.Маткурбанов, «Жасорат» медали соҳиби Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбий қисм ходими Ж.Абдраманов, «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан мукофотланган Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Г.Даулетова ҳәм «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони соҳибаси, «Қорақалпоғистон тонги» газетасы бас редакторы Н.Матякубова сўзга чиқиб, меҳнатларини юқори баҳолагани учун Президентимиз, республикамиз раҳбарларига чексиз миннатдорчилик билдирди, юртимизнинг олий мукофотлари уларга янада куч-қувват бағишлашини, Ватанимизнинг ривожланиши ва халқ хизмати йўлида фидойилик билан меҳнат қилишга чорлашини таъкидлади.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев иштирок этди.
М.Камалов З.Джуманиязованинг коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш ишларига қўшган муносиб ҳиссасини, ўзининг матонати, билим ва салоҳияти, профессионал маҳоратини намоён этиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматларини, Е.Кайпназаровнинг мамлакат Қуролли кучларининг тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамаот тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат вазифасини бажариш вақтида кўрсатган мардлик ва фидойилигини юксак баҳолади, уларнинг хотираси халқимиз қалбида мангу қолишини таъкидлади.
Марҳумларнинг оила аъзоларига медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.
Шу куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишдаги фидокорона хизматлари, соҳалардаги юқори натижалари билан муваффақиятлари, ҳудудда экологик барқарорликни таъминлашдаги меҳнатлари, кўпчиликка намуна ишлари ҳамда жамоат ҳаётидаги фаоллиги учун бир гуруҳ ватандошларимизга «Ардақлы нураный», «Ўатан пидайысы» ва «Үмит ушқыны» кўкрак нишонларини топшириш маросими ўтказилди.
Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар меҳнатларини юртимизнинг шундай юксак мукофотларига муносиб кўргани учун республикамиз раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

***
Шу куни Жўқорғи Кенгес Раиси М.Камалов Президентимизнинг фармонларига мувофиқ «Жасорат» медали билан тақдирланган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали неврология бўлими катта ҳамшираси, марҳум Зулфия Джуманиязова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлим бошлиғи, марҳум Есемурат Кайпназаровнинг хонадонида бўлиб, яқинларининг ҳолидан хабар олди.
М.Камалов З.Джуманиязованинг коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш ишларига қўшган муносиб ҳиссасини, ўзининг матонати, билим ва салоҳияти, профессионал маҳоратини намоён этиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматларини, Е.Кайпназаровнинг мамлакат Қуролли кучларининг тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамаот тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат вазифасини бажариш вақтида кўрсатган мардлик ва фидойилигини юксак баҳолади, уларнинг хотираси халқимиз қалбида мангу қолишини таъкидлади.
Марҳумларнинг оила аъзоларига медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.
***
Шу куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишдаги фидокорона хизматлари, соҳалардаги юқори натижалари билан муваффақиятлари, ҳудудда экологик барқарорликни таъминлашдаги меҳнатлари, кўпчиликка намуна ишлари ҳамда жамоат ҳаётидаги фаоллиги учун бир гуруҳ ватандошларимизга «Ардақлы нураный», «Ўатан пидайысы» ва «Үмит ушқыны» кўкрак нишонларини топшириш маросими ўтказилди.
Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари А.Давлетов мукофотланганларни табриклаб, уларнинг юртимиз ривожи йўлидаги эзгу ишларини юқори баҳолади.
Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар меҳнатларини юртимизнинг шундай юксак мукофотларига муносиб кўргани учун республикамиз раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати
М.Ҳабибуллаев олган суратлар