Қарор ижроси муҳокама қилинди
2891
2021 йилнинг 7 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4889-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва мутасадди вазирлик ва ташкилотлар фаолиятининг таҳлилий муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Б.Алиханов, унинг ўринбосари Б.Матмуратов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Л.Сейтова, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларига бириктирилган вазирлик ва идоралар, тижорат банклари вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Шаҳар ва туманлардаги штабларга бириктирилган масъуллар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов очиб берди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан Орол денгизининг қуриши натижасида минтақада юзага келган ҳам ижтимоий-иқтисодий, ҳам экологик муаммоларни бартараф этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. “2020 – 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ҳам ушбу йўналишдаги муҳим тарихий қадам саналади.
Йиғилишда қарор билан тасдиқланган дастур ижроси устидан Парламент назоратини ташкил этиш мақсадида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси томонидан Сенат аъзолари билан ҳамкорликда бевосита жойларга чиқиб таҳлилий ўрганишлар мунтазам ўтказилаётгани, ўрганишлар жараёнида нафақат назорат тадбирлари амалга оширилмоқда, балки, тадбиркорлар ва аҳоли фаоллари билан учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш чоралари кўрилаётгани қайд этилди.
Йиғилиш кун тартибида қарор ижросини таъминлаш, ушбу қарор билан тасдиқланган дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларининг ўз муддатларида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш лозимлиги таъкидланди.
Жумладан, истиқболсиз деб топилган лойиҳаларни ишга тушириш учун кўрилган чора-тадбирлар ва уларнинг истиқболсиз топилиши сабаблари ҳамда омилларини аниқлаш, истиқболсиз деб топилган лойиҳалар ўрнига таклиф этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник ва иқтисодий асослантирилганлиги, чуқур таҳлил қилинганлиги (ташаббускорнинг имкониятлари, молиялаштириш манбаи, инфратузилманинг мавжудлиги ва бошқа) ҳамда келгусида ҳақиқатда уларни амалга ошириш учун тўлиқ имкониятларнинг мавжудлиги, 2020 йил якунига белгиланган муддатда ишга туширилмаган лойиҳаларнинг кечиктирилганлиги, банк кредити ҳисобидан ишга туширилиши лозим бўлган лойиҳаларга кредит маблағлари ажратилмаганлиги, ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг муддатини узайтириш сабаблари, 2021 йил I чорагида ишга тушиши белгиланган лойиҳалар ҳолати бўйича маълумот, таклиф ва муаммолар юзасидан бириктирилган вазирлик ва идоралар ҳамда банклар ва тумани ҳокими ўринбосариларининг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, шаҳар ва туманлардаги шароити оғир 45 та маҳалла ва овулда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича Жўқорғи Кенгес ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг парламент назоратини олиб бориш бўйича фаолияти таҳлил қилинди ва атрофлича муҳокама этилди.
Йиғилишда кўрилган ҳар бир масала чуқур танқидий-таҳлил қилиниб, ушбу масалаларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича масъул вазирлик ва идоралар, тижорат банкларининг мажбуриятлари белгилаб берилди, муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати,
М.Ҳабибуллаев олган суратлар