ЭЪЛОН
2429
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси давлат бошқарув органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти ва бошқа ташкилотларда ишловчи етакчилик ва бошқарув қобилиятига эга салоҳиятли кадрларни танлаб олиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, раҳбар лавозимлар учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида танлов ўтказилишини эълон қилади.
Танловда олий маълумотли, тегишли соҳада раҳбар лавозимида камида икки йил иш тажрибасига эга ва доимий равишда ишлаб келаётган 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этади.
Танловда иштирок этувчиларнинг аризалари 2021 йил 1 февраль кунига қадар rezervkadrtanlaw.uz сайтида электрон шаклда қабул қилинади.
Маълумот учун телефон: 222-74-77.