ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ РАИСИ БЕРУНИЙ ТУМАНИ АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШДИ
1752
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов Беруний туманига ташриф буюрди.
Ташрифнинг илк манзили оғир ҳудудлардан бири "Олтинсой" ОФЙ бўлиб, мазкур ҳудудда 2020-йил охирида Давлат божхона қўмитаси томонидан тоза ичимлик суви фильтрлари ўрнатилган ва шу ерлик аҳоли учун ичимлик суви муаммоси ҳал қилинган эди. Сенат Раиси Т.Нарбаева ва Жўқорғи Кенгеси раиси М.Камалов ҳудуд аҳолиси билан учрашди ва мурожаатларини тинглади.
Меҳмонлар Беруний тумани Ёшлар марказида бир гуруҳ фаол аёллар билан учрашди.
Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2020-йил Беруний тумани “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича намунали туман тарзда олинган бўлиб, бу вазифани аъло даражада бажарди. Бугунги кунда аёлларнинг ўзини ўзи банд қилиш ҳамда иш билан таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган йўл харитасига асосан амалий ишлар бошлаб юборилди.
Учрашувда Сенат Раиси кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадаллари тўлаб берилганлиги бўйича сертификатлар топширди, шунингдек, "Аёллар дафтари"га киритилган бир гуруҳ аёлларга тикув машиналари, мини печкалар, аёллар сартарошлиги бўйича асбоб анжомлар, “Беруний Текстил Инвест” корхонасида узоқ йиллар давомида иш фаолияти билан банд бўлган фаол аёлларга қимматбаҳо совғалар топширди.
Меҳмонлар эътиборига ёш бўлишига қарамасдан миллий мақом йўналишида қўшиқлар ижро қилиб, бугунги кунгача юқори натижаларга эришган Беруний туманидаги 6-сонли мусиқа мактаби ўқувчиси Муроджон Қодирберганов ижросидаги куй-қўшиқлар ҳамда Ёшлар марказида ташкил қилинган гимнастика тўгараги қатнашувчиларининг машқлари ҳавола қилинди. Ёшлар маркази фоесида ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил қилинди.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати