СЕНАТ РАИСИ ТЎРТКЎЛДА МОНОМАРКАЗ ОЧИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТДИ
1782
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сеенати Раиси Т.Нарбаева ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов Тўрткўл туманига ташриф буюрди.
Дастлаб меҳмонлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда “DINUR-JOBS” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ишсиз аҳоли, ёшлар ва хотин-қизларни
касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш марказининг очилиш маросимида иштирок этди.
Мазкур мономарказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш тўғрисида”ги, 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ўз фаолиятини амалга оширади.
Мономарказ пайвандчи, электрик, сантехник, умумқурилиш мутахассислари (бўёқчи, сувоқчи, бетончи), ошпаз-қандолатчи, батлер-официант, бухгалтерия, тадбиркорлик асослари, IT-мутахассисликлари, тикувчилик, хорижий тиллар (турк, рус тиллари) каби йўналишлар бўйича йилига бир мингдан ортиқ фуқароларни ўқитади.
Касб йўналишлари бўйича ўқув дастурлари World Skills халқаро уюшмаси талаблари бўйича Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази ўқув дастурлари асосида ишлаб чиқилган. Мономарказдаги
11 нафар ўқитувчиларнинг малакаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида оширилган ва махсус сертификатлар берилган.
Ўқитиш якуни бўйича битирувчиларга махсус сертификат берилади, имтиҳон жараёнида Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказининг мутахассислари иштирок этади.
Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган битирувчилари учун мономарказдаги Микрокредитбанк ва Халқ банк АТБнинг шаҳобчалари томонидан имтиёзли кредит олишга кўмаклашилади, туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан субсидиялар ажратилади. Шунингдек, ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга харажатларини қоплаш учун микрокредитлар ажратилади.
Мономарказда фаолият юритаётган “Агросуғурта” ва “Кафолат” суғурта компания вакиллари битирувчиларга имтиёзли кредит олиш учун гаров таъминоти сифатида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан қоплаб бериладиган суғурта полисини расмийлаштириш ҳамда ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш Жамғармасидан тўлаб бериладиган ҳаёт ва соғлиққа бўлган хатарни суғурталаш бўйича суғурта полисини расмийлаштиради.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мономарказга ишсиз фуқаролар (“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтар”ларига киритилган ишсизларнинг) ўқитиш харажатларини қоплаш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан грант ажратилади.
Вазирлик шунингдек, меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича ўқитилган ишсиз фуқароларнинг ўқитиш ҳаражатларини тўлаб беради ва уларга стипендия тайинлайди, ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича харажатларини қоплаб беради.
Мономарказ ўқитувчиларининг малакаси “Ишга марҳамат” мономарказларида оширилади, мономарказ ўқув қўлланмалари вазирлик методик ёрдами асосида такомиллаштирилади.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати