ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИНИНГ ЎН ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
3929
30 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари, cектор ва соҳа раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов кириш сўз билан очди ва бошқариб борди.
Депутатлар сессиянинг Котибиятини сайлади ва кун тартибини тасдиқлади.
Сессия кун тартибидаги дастлабки масала, яъни Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг 2020 йилда амалга оширилган ишлари ҳамда 2021 йилга белгиланган режалар ҳақида Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўмондони Ф.Шерматовнинг ахбороти тингланди.
Бугунги кунда Ҳурматли Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, Қуролли Кучларимизнинг мудофаа салоҳиятини янада кучайтириш, ҳарбий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш, замонавий, ҳаракатчан, ҳар томонлама яхши қуролланган армияни ташкил этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳудудларда мудофаа соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, армия ва халқнинг бирлигини таъминлаш мақсадида ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилди. Бу борада белгилаб берилган вазифалар асосида ҳарбий-маъмурий сектори фаолиятини ривожлантириш ишлари ҳар йили босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2020 йилга белгиланган “Йўл харита” асосида ўтган йили 20 та объектда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш, Мудофаа вазирлиги маблағлари ҳисобидан 2 та объектда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шу билан бир қаторда, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари ва Миллий гвардия ходимлари учун жами 90 квартирали 5 қаватли 3 та турар-жойлар фойдаланишга топширилди.
2021 йилда ҳам Ҳарбий-маъмурий сектор фаолиятини ривожлантириш мақсадида “Йўл харита” ишлаб чиқилиб, Жўқорғи Кенгес Президиуми қарори асосида тасдиқланди. Белгиланган “Йўл харита” асосида жорий йилда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг бир қатор объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.
Таъкидланганидек, жорий йилнинг 12 январь куни Ҳурматли Президентимиз раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан ҳарбий таълим тизимида бошланган ислоҳотларни узвий давом эттириш, олий ҳарбий билим юртлари, лицей ва коллежлар, жумладан, «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейлари фаолиятини такомиллаштириш, уларда таълим олаётган ўқувчилар қалбида миллий руҳ, она-Ватанга меҳр ва садоқат, адолат туйғусини ҳар томонлама кучайтириш, Қуролли Кучларда яратилган замонавий инфратузилмадан фойдаланган ҳолда уюшмаган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бирга, меҳнат бозорида талаб қилинадиган касб-ҳунарга ўргатиш бўйича ишларни ташкил этиш сингари бир қатор аҳамиятли вазифалар белгилаб берилди.
Бугунги кунда ушбу белгиланган топшириқлар ижросини ўз муддатларида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан соҳа раҳбарлари билан биргаликда ишлар ташкил қилинмоқда.
Кун тартибидаги масала бўйича депутатлар тегишли қарор қабул қилди.
Сессия кун тартибидаги кейинги масала, “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармасининг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди. Бу бўйича Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бошлиғи Б.Алланиязовнинг ахбороти тингланди.
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 14 тижорий банклар ҳамда уларнинг шаҳар ва туманларда 54 филиаллари, 65 дан ортиқ минибанклар ҳамда банк хизматларини кўрсатиш марказлари томонидан халққа замонавий банк хизматлари кўрсатилиб келинмоқда. Банкларнинг барқарор ресурс базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари натижасида аҳолининг ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги депозитлари ҳажми 2020 йилда 33,7 фоизга ошди ва 1 триллион 540 миллиард сўмга етди. Узоқ муддатли депозитлар миқдори 2020 йил охирига келиб 1 триллион 128,3 миллиард сўмни ташкил этди ва уларнинг жами депозитлар ҳажмидаги ҳиссаси 2020 йил якуни бўйича 73,3 фоизга етди.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида мулоқотга чиқарилган пластик карточкалар сони 1 миллион 485 минг донага ҳамда савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш шохобчаларига ўрнатилган тўлов терминаллари сони 26 минг 732 донага етди. Пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 баробар ортиб, 3 триллион 636 миллиард сўмни ташкил этди.
Қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши ҳажмини кенгайтириш орқали қишлоқ аҳолисининг турмуш сифатини ва даражасини орттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сон фармони асосида 2020 йили Республикамизда қурилиши режалаштирилган 4 қаватли, 24 хонадонли, 2-3 хонали бўлган 528 дона хонадонлар қурилиши учун 64,9 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
Шу билан бирга, шаҳар ва туманларда янгидан қурилаётган кўп қаватли турар-жойларнинг қурилиши учун 84 қурилиш корхоналарига 785 миллиард 835 миллион сўм кредит маблағлари берилди. Бунинг натижасида Нукус шаҳри, Хўжайли, Чимбой, Тахиатош ва Қўнғирот туманлари марказларида, кўча бўйларида замонавий савдо ҳамда сервис марказлари жойлашган кўп қаватли турар-жойлар қурилди ҳамда ҳозирги кунда ҳам қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, 2020 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди ва бу соҳага ажратилган кредитлар миқдори 2019 йилга нисбатан 1,3 баробардан ортиб, 1 триллион 426 миллиард сўмга етди.
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари асосида жойларда тижорат банклари филиаллари томонидан 3,3 триллион сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Аҳолининг бандлигини таъминлаш ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда имтиёзли кредитлардан жами 12 минг 61 субъектга 427,4 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
Бундан ташқари, давлат-хусусий шериклиги асосида болалар боқчаларини ташкил этишга Саноат қурилиш банки томонидан 81 субъектга жами 152,1 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди.
Шунингдек, коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтган давр ичида 5599 тадбиркорлик субъектлерининг ҳамда 114 минг 306 фуқаронинг жами 1 триллион 201 миллиард сўмлик кредит қарздорликлари бўйича имтиёзли давр белгиланиб “кредит дам олиши” берилди.
Бу борада бор имкониятлар ва захиралардан етарли даражада фойдаланиб, 2021 йилда банк тизимида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгиланди.
Бу масала бўйича депутатлар ўз саволларига жавоб олди ва тегишли қарор қабул қилди.
Шунингдек, сессияда Жўқорғи Кенгес Президиуми томонидан сессиялар оралиғида қабул қилинган тегишли қарорларни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шу билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн тўртинчи сессияси ўз ишини якунлади.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Б.Алиханов иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати М.Ҳабибуллаев олган суратлар