Қишлоқ хўжалигида самарадорликни оширишга бағишланган кўргазмали семинар
1318
Қишлоқ хўжалиги қўшимча имкониятларга бой соҳа ҳисобланади. Ҳаётимизнинг фаровонлиги, қолаверса бозорларимизнинг файзи кўп жиҳатдан ушбу соҳага боғлиқ. Шу боис кейинги йилларда аграр соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва уни бозор талабларига мослаштириш ишларига катта эътибор қаратилмоқда.
Бугун Тўрткўл туманидаги “Шўрахон” овул фуқаролар йиғинидаги “Яшнабод Тўрткўл” фермер хўжалигида ўтказилган кўргазмали семинар ҳам ушбу соҳада натижани оширишга қаратилди.
1,8 гектар майдони боғдан иборат бўлган ушбу фермер хўжалигида ўтказилган семинар боғдорчилик, узумчилик, кузги ғалла парвариши ва томчилаб суғоришнинг аҳамиятига бағишланди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ. Сариев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Хожаметов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи А.Умуров, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ҳўжалиги вазири А.Якубов, туман ҳокими Р.Шамуратов ташриф буюрди.
Аҳолига арзон, сифатли ва табиий маҳсулотни етказиб бериш мақсадида туманда янгидан 900 гектар узумзор ва 150 гектар интенсив боғ яратиш режалаштирилган ҳамда мавжуд ва яратилаётган янги имкониятлардан фойдаланган ҳолда интенсив боғ яратиш афзалликлари ҳақида гапириб ўтдилар.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати