Нодавлат нотижорат ташкилотлари қўллаб-қувватланмоқда
2191
6 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларининг ҳамкорлиги масаласига бағишланган тадбир ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов бугунги кунда мамлакатимизда Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида демократик ўзгаришларни амалга ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятнинг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.
Натижада нодавлат нотижорат ташкилотлари жамиятимизда тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб, давлатимизнинг тенг ҳуқуқли шеригига айланмоқда. Ўз навбатида мамлакатимизда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларни ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари ва ногирон болаларнинг шахсий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг моддий ва турмуш шароитларни яхшилаш, уларга маданий, тиббий ва бошқада хизматларни кўрсатишни ташкил қилиш сингари савобли ишларни амалга ошириб келмоқдалар.
Бундай хайрли ишларга Ўзбекистон “Меҳр-шавқат ва саломатлик” жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий муассасаси ҳамда, Ўзбекистон “Махсус Олимпиадаси” спорт жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Айниқса, улар томонидан соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга кўмаклашиш ва ҳамкорлик қилиш, эътибордан четда қолган якка-ёлғиз, бахтсиз ҳодисалардан азият чекаётган инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш, ногиронлар учун махсус Олимпиада ҳаракатини ривожлантириш ва оммавийлаштиришда мазкур фонд ва ташкилотларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон “Меҳр-шавқат ва саломатлик” жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий муассасаси раҳбари Т.Рўзметова ҳамда Ўзбекистон “Махсус Олимпиадаси” спорт жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари Г.Турсимуратова ташкилоти томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида йиғилганларга маълумот берди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари Т.Атамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари М.Аҳмедова, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес депутати, “Кардар ишлаб чиқариш маҳсулотлари” МЧЖ раҳбари М.Шимбергенов нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада йўлга қўйиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқимиз фаровонлигига, жамиятимиз ривожига хизмат қилишини таъкидлади.
Албатта, бундай хайрли ишларни амалга ошириш, инсонларнинг оғирини енгил қилиш, албатта, ўз-ўзидан бўлмайди. Бундай эзгу ишларни амалга ошириш учун маълум миқдордаги маблағ талаб этилади.
Қувончли томони шундаки, юқоридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан амалга ошираётган эзгу ишлар бир қатор вазирлик, ташкилотлар ҳамда тадбиркорлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Улар ўзларининг беминнат моддий ёрдамларини кўрсатиб, хайрли ишларга ўз ҳиссаларини қўшиб келаётир.
Тадбирда мана шундай ўзларининг хомийлик ёрдамларини кўрсатиб келаётган вазирлик ва ташкилотларга, тадбиркорлик субъектларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг “Ташаккурнома”лари топширилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга, республикамиз раҳбарларига миннатдорчилик билдирди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати М.Ҳабибуллаев олган суратлар