Янги кислород станцияси ўрнатилади
1953
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг махсус қарори асосида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига кислород станцияси ўрнатилади.
Юртимизда соғлиқни сақлаш тизимида, айниқса, кечиктириб бўлмайдиган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мутахассис кадрлар, дори воситалари, тиббий асбоп-ускуналар, ихтисослаштирилган автотранспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш даражасини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси «Эзгу амал» жамоат фонди томонидан 2020 йилнинг декабрь ойида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига жами баҳоси 55 162 АҚШ долларлик янги кислород станцияси олиб келинган эди. Ушбу кислород станциясини ўрнатиш учун қўшимча бино қуриш ва эски кислород тақсимлаш биносини реконструкция қилиш зарурати пайдо бўлмоқда.
Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг самарадорлигини янада кучайтириш ва сифатини янада яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг махсус қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига кислород станциясини ўрнатишга қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган 309 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати