Қорақалпоғистон хабар агентлигининг моддий-техник базаси мустаҳкамланади
2475
Шу йилнинг 28 январь санасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг "Қорақалпоғистон хабар агентлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Қорақалпоғистон хабар агентлиги мамлакат ва республикадаги муҳим расмий хабарларни, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ҳамда барча соҳалардаги янгиликларни, тезкор материалларни тарқатиб келаётган республикамиздаги етакчи оммавий ахборот воситаларидан биридир.
Агентлик ходимларининг эркин ижодий иш билан шуғулланиши учун қулай шароит яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг махсус қарори асосида 37 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилмоқда.
Эслатиб ўтиш жоиз, kknews.uz сайти мазкур агентликнинг расмий сайти ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати