ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИНИНГ ЎН БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
3118
12 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтган сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари, cектор ва соҳа раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Жўқорғи Кенгес депутатлари шаҳар ва туман студияларида иштирок этди.
Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов кириш сўз билан очди ва бошқариб борди.
Депутатлар сессиянинг Котибиятини сайлади ва кун тартибини тасдиқлади.
Таъкидланганидек, Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини орттиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони суд-ҳуқуқ тизими соҳасидаги давлат сиёсатини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда, суд ҳокимиятининг том маънодаги мустақиллигини таъминлашда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришда, одил судловга эришиш даражасини оширишга қаратилган асосий йўналишларни белгилаб беришда алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Ўз навбатида, мазкур фармонда белгиланган вазифалар фуқароларнинг судма-суд сарсон-саргардон бўлиб юришини бартараф этиб, уларнинг муаммосини бир жойда ҳал қилиш, суд тизимини бошқариш масалаларини такомиллаштириш, шунингдек, судларни ташкилий-молиявий ва моддий-техник томондан таъминлаш ишларини янада яхшилаш имкониятини бермоқда.
Кун тартибидаги биринчи масала – яъни «Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳақидаги масала бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси З.Реймова, 45-сон «Шуманай» сайлов округидан депутат, сенатор У.Жалменов сўзга чиқди.
Бу масала бўйича депутатлар тегишли қарор қабул қилди.
Барчамизга маълум, жорий йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
10 февраль куни Ҳурматли Президентимиз раислигида ушбу Давлат дастурининг ижросини самарали ташкил этиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мазкур видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари ривожланишдан ортда қолаётган туманлар ва оғир аҳволдаги маҳаллаларнинг йўли, ичимлик суви ва электр таъминоти, ирригация тармоғини яхшилаш, тиббиёт ва таълим тизимидаги ислоҳотларни энг узоқ қишлоқларгача етказиш, ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, деҳқончилик билан шуғулланишни истаган ёшларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер ажратиш ва бу жараёнда жамоатчилик фикрини инобатга олиш, ҳудудлардаги йирик зиёрат объектлари атрофини ободонлаштириш ва инфратузилмасини яхшилаш, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари жойлардаги “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, шакллантирилиш ҳамда маҳаллий кенгашларга киритиш, маданият марказлари, музейлар ва театр биноларини таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш, коммунал хизматлар тизимини янада яхшилаш сингари бир қатор энг муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди ҳамда ижросини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб берди.
Сессияда Давлат дастур ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда, иқтисодиётни ривожлантириш орқали халқ фаровонлигини оширишда алоҳида аҳамият касб этиши, ундаги ҳар бир банднинг ижроси бўйича депутатлик назорат ўрнатилиши ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши кераклиги алоҳида таъкидланди.
Бундан ташқари, ҳар чоракда бу борада амалга оширилаётган ишлар, таклифлар, хусусан, Давлат дастури ижроси бўйича секторлар ва тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб, танқидий муҳокама қилиб борилиши айтиб ўтилди.
Кун тартибидаги иккинчи масала - яъни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг ижросини самарали ташкил этиш ҳақидаги масала бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Жуманов баёнот қилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси раиси, “Адолат” социал-демократик партиясининг Жўқорғи Кенгесдаги фракцияси раҳбари Д.Қурбаниязов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари қўмитаси раиси, сенатор А.Данияров, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Жўқорғи Кенгесдаги фракцияси раҳбари Т.Романов, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Жўқорғи Кенгесдаги фракцияси раҳбари Ш.Ўтемисов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Жўқорғи Кенгесдаги фракцияси раҳбари Х.Ешимбетов, Ўзбекистон Экологик партиясининг Жўқорғи Кенгесдаги фракцияси аъзоси М.Гаипов сўзга чиқиб, Давлат дастурида белгилаб берилган вазифаларнинг ўз муддатларида ва сифатли бажарилиши устидан доимий депутатлик назорати амалга оширилишини таъкидлади.

Сессияда “Аёллар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳисоботи ҳақидаги масала бўйича вазирнинг биринчи ўринбосари М.Ахмедова, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган дастурида белгиланган вазифаларнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ҳисоботи ҳақидаги масала бўйича вазир А.Якубовнинг ҳисоботлари тингланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, сессияда Жўқорғи Кенгес Президиуми томонидан сессиялар оралиғида қабул қилинган тегишли қарорларни тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Шу билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн бешинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати М.Ҳабибуллаев олган суратлар