БЕРУНИЙ ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ОБЪЕКТЛАРГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ
3466
Беруний тумани ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қулай ҳудудда жойлашган. Тумандаги Абай овул фуқаролар йиғини ҳудудида “LIDER GIPS”МЧЖ томонидан гипсокартон ишлаб чиқариш заводи қурилиши учун тамал тоши ўрнатилди. Мазкур тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов ташриф буюрди. Иқтисодий объектнинг лойиҳа қиймати 22 миллиард 704 миллион сўмни ташкил этиб, 45 та ишчи ўрни яратилади.
Туман фаоллари ва нуронийлар иштирокида шу ҳудудда яна бир иқтисодий катта аҳамиятга эга завод қурилиши ҳам бошланди. “BERUNIY BUG’DOY CLUSTER” МЧЖ томонидан ун заводини ташкил қилиш лойиҳасининг қурилиш ишлари бошланди. Қиймати 33.5 миллиард сўмни ташкил қилган йирик лойиҳа ишга туширилса, 200 та аҳоли иш билан таъминланади. Ушбу лойиҳа йил охиригача ишга тушиши белгиланган.
Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати