ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ РЕСПУБЛИКАМИЗ ХОТИН-ҚИЗЛАРИНИ БАЙРАМ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ
3721
6 март куни Нукус шаҳрида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Унда республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган нуроний онахонлар, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган хотин-қизлар, турли вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов иштирок этиб, республикамиз хотин-қизларини байрам билан табриклади.
Таъкидланганидек, Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида бугунги кунда юртимизда хотин-қизларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимизда гентер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни жамиятимизнинг барча соҳаларида ўз қобилиятини, салоҳиятини кўрсатишига кенг йўл очиш, уларни касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўргатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга ёрдам кўрсатиш мақсадида “Аёллар дафтари”ни жорий қилиш, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган қизларнинг шартнома тўловларини тўлаб бериш, фидоий, истеъдодли хотин-қизларнинг меҳнатини муносиб баҳолаш сингари бир қатор ишлар амалга оширилаётгани оналаримизга, опа-сингилларимизга, дилбар қизларимизга бўлган алоҳида эътибор ва ғамхўрликнинг яққол ифодасидир.
Бунинг натижасида хотин-қизларимиз илм-фан, таълим, тиббиёт, маданият, спорт, саноат, қишлоқ хўжалиги сингари жамиятимизнинг энг муҳим соҳаларида самарали фаолият юритмоқда. Улар орасидан кўплаб депутатлар, фан докторлари, ёзувчи-шоиралар, тадбиркорлар юртимизнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол қатнашиб, унинг тараққий этишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун 8 нафар хотин-қиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди, шунингдек, шу йил 3 мартдаги қарори билан 2 қизимиз ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётгани, ижтимоий ҳаётда фаоллик кўрсатаётгани учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Тантанали тадбирда бир гуруҳ фидойи хотин-қизлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг махсус қарори билан “Ардақлы нураный”, “Ўатан пидайысы” ва “Үмит ушқыны” кўкрак нишонлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг «Фахрий ёрлиқ»лари билан тақдирланди. Шунингдек, давлат ва жамият ҳаётидаги фаолили, ўзларининг юксак самалари меҳнати билан ажралиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизларимизга «Мўътабар аёл» кўкрак нишонлари топширилди.
Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар хотин-қизларга қаратилаётган катта меҳр ва алоҳида эътибор учун Ҳурматли Президентимизга, республикамиз раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Тадбир санъат усталарининг концерт дастури билан давом этди.
Бундай тадбирлар республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матубот хизмати