ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ ЁШ СПОРТЧИЛАРНИ ТАҚДИРЛАДИ
2228
Нукус шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг волейбол ва футзал турлари бўйича мамлакат миқёсидаги мусобақаларда юқори натижаларга эришган ёш спортчиларимизни тақдирлашга бағишланган тадбир ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари, мураббийлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов ёш спортчиларимизни ғалаба билан табриклаб, келажакда халқаро спорт мусобақаларида. Осиё ва жаҳон чемпионатларида ҳам улкан муваффақиятларга эришишига тилакдош эканини таъкидлади.
Юртимизда спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни комил инсонлар қилиб вояга етказиш, ёш спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор натижасида ёшларимиз мамлакат ва халқаро спорт мусобақаларида ғалабаларни қўлга киритмоқда.
Жумладан, волейбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси қизлар терма жамоаси «Универсиада-2020» спорт мусобақаларида ғалабага эришди, Ўзбекистон суперкубоги мусобақасида биринчи ўринни эгаллаб, Осиё чемпионатида йўлланма олди. Шу йил 6-10 март кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида спортнинг футзал тури бўйича 2008-йили туғилган ўсмирлар ўртасида «Спорт мактаблари футбол лигаси» доирасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси чемпион бўлди.
Тадбирда ёш спортчиларимизга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалар топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати