«Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг ғолиблари аниқланди
2816
Нукус шаҳрида “Парламент ўйинлари” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги қарорига мувофиқ, сенаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган “Парламент ўйинлари” спорт мусобақаларида иштирокчилар спортнинг мини-футбол, волейбол, стол тенниси ҳамда бадминтон сингари турлари бўйича баҳслашди.
Мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи якунланиб, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибларини табриклади ҳамда Хоразм вилоятида бўлиб ўтадиган ҳудудий босқичда ғалаба қозониб, республика босқичида ҳам юқори ўринларни эгаллашига ишонч билдирди.
«Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида мини-футбол бўйича ўтказилган баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, волейбол бўйича ўтказилган мусобақаларда Нукус тумани жамоаси, стол тенниси бўйича эркаклар ўртасида Жўқорғи Кенгес депутати М.Гаипов, хотин-қизлар ўртасида халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгаши депутати Г.Сидикова, бадминтон бўйича хотин-қизлар ўртасида Жўқорғи Кенгес қўмита раиси, депутат З.Реймова биринчи ўринни эгаллаб, Хоразм вилоятида бўлиб ўтадиган ҳудудий босқичга йўлланма олди.
«Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати