Овул ва маҳаллаларни ривожлантириш масаласи парламент назоратида
1891
25 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида ташкил этилган Олий Мажлис Сенати штабида Нукус шаҳри, Хўжайли, Тахиатош, Кегейли ва Нукус туманларидаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида мажлис ўтказилди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Б.Алихонов, раис ўринбосари Б.Матмуратов, сенатор У.Жалменов, Қонунчилик палатаси депутати Л.Сейтова, Жўқорғи Кенгес қўмита раиси З.Реймова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари М.Аҳмедова ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида овул ва маҳаллаларни жадал ривожлантириш, уларнинг инфратузулмасини яхшилаш, ободонлаштириш билан бир қаторда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали иш ўринларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги “2020 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида шароити оғир бўлган 45 та маҳалла ва овулда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш ҳисобига уларни оғир тоифадан чиқариш ҳамда маҳалланинг ўрни ва ролини кучайтириш вазифаси белгилаб берилган.
Сенатор ва депутатлар томонидан мазкур вазифаларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилишини доимий назорат қилиб бормоқда. Шунингдек, парламент аъзолари овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ўз ҳудудидаги иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал қилишига, овул ва маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларини олиб боришига кўмаклашиб, уларнинг ташаббус ва таклифларини қўллаб-қувватламоқда.
Мажлисда овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг фикр ва таклифлари тингланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати