Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди
1750
29 март куни Қорақалпоғистон тиббиёт институтида “Ислоҳотларни амалга оширишда ахборотнинг роли” мавзусида семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан ташкил этилган семинарда Сенат аъзолари, Олий Мажлис депутатлари билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси , халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, маҳаллалар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Семинарда Олий Мажлис Сенати аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати О.Атаниязова, Олий Мажлис депутатлари – Л.Сеитова, М.Ибрагимов, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари М.Аҳмедова Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқимизнинг бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш борасида улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.
Сўнгги йилларда ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, шаҳар ва туманларда, энг чекка ҳудудларда қурилиш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ўз самарасини бермоқда.
Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, ҳаётимизда рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка, айниқса, энг чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига етказишда, халқимиз орасида тарғиб қилишда ахборотнинг ўрни ва роли, оммавий ахборот воситаларининг хизмати алоҳида аҳамият касб этади.
Семинарда ҳозирги ахборот технологиялари ривожланган даврда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳақида аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш, тўғри ахборот тарқатиш, бунда оммавий ахборот воситалари билан бир қаторда ижтимоий тармоқларнинг имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати