Депутат фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилмоқда
2583
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий вакили (Омбудсман), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, депутат З.Реймова Нукус шаҳридаги бир қатор маҳаллаларда бўлиб, оғир турмуш шароитида яшаётган фуқаролардан хабар олди ва уларнинг муаммоларини тинглади.
Ўрганишлар давомида «Жана базар» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи О.Мадреймов оиласи билан нотурар жойда яшаб келаётгани, турмуш ўртоғи С.Жаббаева оғир хасталик туфайли анча вақтдан бери тўшак тортиб ётгани аниқланди.
Депутат ёрдамида фуқаро С.Жаббаева Нукус шаҳар шифохонасининг кардиология бўлимига жойлаштирилиб, малакали тиббиёт ходимлари томонидан назоратга олинди.
Шунингдек, ҳозирги вақтда ушбу оилани вақтинча турар жой билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати