Аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласи парламент ва жамоатчилик назоратида
1298
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 15 мартдаги қарорига мувофиқ, уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда “Халқпарвар” комиссияси фаолиятини ташкил этиш бўйича Шуманай туманига бириктирилган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати З.Реймова халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан учрашди.
Учрашувда “Халқпарвар” комиссияси низомининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди, комиссия фаолиятини такомиллаштириш, белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш, муаммоларни ижобий ҳал қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 11 март куни “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, унда ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни ижтимоий ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Фармонга мувофиқ, ижтимоий ҳамкорликни янада кучайтириш, компенсация, субсидиялар ва давлат томонидан тақдим этиладиган бошқа имтиёзларни адолатли тақсимлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудларда сенаторлар, депутатлар ва жамоат фаоллари иштирокида «Халқпарвар» комиссиялари ташкил этилди.
«Халқпарвар» комиссиялари маҳаллий ҳокимликлар ҳамда масъул давлат идораларнинг уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чораларни амалга оширади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати