«Халқпарвар» комиссияси фаолиятига бағишланган йиғилиш
1697
«Халқпарвар» комиссиянинг асосий мақсади маҳаллий ҳокимликлар ҳамда масъул давлат идораларининг уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш борасидаги ишлар устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатишдан иборатдир.
Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулистон Аннақиличева шу йил 12-13 апрель кунлари Тахиатош тумани ва Нукус шаҳри халқ депутатлари Кенгашларида уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда “Халқпарвар” комиссияси фаолиятини ташкил этиш бўйича ўтказилган йиғилишда иштирок қилди.
Йиғилишда Сенатор Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги «Халқпарвар» комиссия аъзолари билан учрашди, уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармон мазмун-моҳиятини ҳамда “Халқпарвар” комиссиянинг жамоатчилик назоратини ташкил этишдаги вазифалари тўғрисида тақдимот ўтказди.
Шунингдек у йиғилганларни Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари қарори билан тасдиқланган “Халқпарвар” комиссия таркиби ва Низоми билан таништирди.
Айниқса Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг “Халқпарвар” комиссияларни жалб қилган ҳолда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларни аниқлаш, уларни молиявий қўллаб- қувватлаш, қурувчи хусусий пудрат ташкилотларини уй-жой қурилиши соҳасига кенг жалб этиш борасида амалга ошираётган ишлари юзасидан ахборотларни ҳар ойда сессияларда муҳокама қилиб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек йиғилишда «Обод қишлоқ» ва « Обод маҳалла» дастурлари ҳамда ҳудудларда паст кучланишли электр тармоқлари ва трансформаторларни янгилаш чора-тадбирлари ижроси устидан назоратни ташкил этиш юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг вазифалари ҳам қараб чиқилди.
Сенатор «Обод қишлоқ» ва « Обод маҳалла» дастурларига кирган Тахиатош туманидаги «Нурли келажак» МФЙ ва Нукус шаҳридаги «Ақ жағис» МФЙдаги олиб борилаётган ишлар билан танишди.