Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиши кутилаётган спортчилар қўллаб-қувватланмоқда
2386
2021 йил 28 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг “2021 йили Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида лицензияни қўлга киритган ва қўлга киритиши кутилаётган спортчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги махсус қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021 йили Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида лицензияни қўлга киритган ва қўлга киритиши кутилаётган спортчиларни сарфлаган куч-қувватини қайта тиклашга талаб қилинадиган био-витаминлар билан узлуксиз таъминлаш учун зарур бўлган жами 260 миллион сўм маблағ Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган Нукус олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Республика спортнинг яккакураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ажратилди.
Маълумот учун, бугунги кунга қадар Токио Олимпиадасига қиличбозлик спорт тури бўйича Шерзад Мамутов ва Зайнаб Дайибекова, юнон-рум курашида Жалғас Бердимуратов, дзюдо бўйича Шарапатдин Балтабаев, сузиш бўйича Адилбек Юсупбаев йўлланма олди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати