Элликқалъа ва Беруний туманларини боғловчи кўприк ишга туширилди
1415
Бугун Элликқалъа ва Беруний туманларини ўзаро боғловчи кўприк фойдаланишга топширилди. Мазкур кўприкнинг умумий қиймати 4 миллиард 365 миллион сўмни ташкил қилади. Қурилиш ишлари 2020 йил сентябрь ойида бошланган эди.
Қурилиш ишлари "Келешек строй монтаж" масъулияти чекланган жамияти қурилишчилари томонидан амалга оширилди.
Тез фурсатларда сифатли ва мустаҳкам қилиб битказилган мазкур кўприкнинг очилиш тадбирларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари А. Давлетов, Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Беруний тумани ҳокими А. Сапарбаев, масъул корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, нуроний фахрийлар иштирок қилдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз раҳномалигида мамлакатимизда янги йўллар ва кўприклар қўриш, мавжудларини реконструкция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидлади.
Бундай кенг кўламли ишлар мавжуд йўлларнинг хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги тубдан яхшилашга хизмат қилмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати