ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ БЕМОР БОЛАЛАРНИНГ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ
3718
Қорақалпоғистон Респубилкаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалида бўлди.
Филиалда ташкил этилган студия орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида онкология тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида қатнашди.
Йиғилишда Жўқорғи Кенгес Раиси М.Камалов сўзга чиқиб, Қорақалпоғистонда онкологик ва гематологик касалликларни аниқлаш ва даволаш, уларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борада учраётган камчилик ва муаммоларга батафсил тўхталиб ўтди ва уларни бартараф этиш бўйича фикр ва таклифларини билдирди.
Йиғилишда Президентимиз томонидан бу борада бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Шундан сўнг, Жўқорғи Кенгес Раиси Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалида беморларнинг даволаниши учун яратилган шароитлар билан танишди, бемор болаларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар топширди. Болаларнинг ота-оналари ва филиал мутахассислари билан суҳбатлашиб, уларнинг фикр ва таклифларини, муаммоларини тинглади. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди. Филиал мутахассислари ва ота-оналар эътибор ва ғамхўрлиги учун Президентимизга, республикамиз раҳбарларига миннаторчилик билдирди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати