«Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичи якунланди
2177
Нукус шаҳрида “Парламент ўйинлари” спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги қарорига мувофиқ, сенаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган “Парламент ўйинлари” спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти иштирокчилари спортнинг мини-футбол ҳамда бадминтон сингари турлари бўйича баҳслашди.
Мусобақанинг ҳудудий босқичи якунланиб, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичи ғолибларини табриклади.
«Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичида мини-футбол бўйича ўтказилган баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси жамоаси, бадминтон бўйича хотин-қизлар ўртасида Жўқорғи Кенгес қўмита раиси, депутат З.Реймова биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олди.
«Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг ҳудудий босқич ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тадбирда санъат усталари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати